Анге Постекоглу: “Роналдунинг йўқлиги “Пахтакор”га қарши ўйиндаги голларимиз сонига таъсир қилмади”

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2026, 00:25
Саудия Арабистонининг “Ал Насср” клуби бош мураббийи Анге Постекоглу Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 4-туридан ўрин олган “Пахтакор”га қарши учрашувдан (6:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.

Австралиялик мутахассис ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Криштиану Роналдунинг йўқлигига қарамай, жамоаси олтита гол ургани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Роналдунинг йўқлигини жамоамиз урган голлар сони билан боғлаш тўғри эмас. Ўтган учрашувда у майдонда эди ва биз бешта гол урдик. Уларнинг учтасини Роналдунинг ўзи киритди.

Биз учун энг муҳими – майдонга қайси футболчилар тушишидан қатъи назар, ғалаба қозониш ва ўзимиз истаган ўйинни намойиш этиш”, – деди Постекоглу.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Насср” Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги аввалги учрашувида “Ал-Хулуд”ни 5:3 ҳисобида мағлуб этганди. Мазкур баҳсда Криштиану Роналду хет-трик қайд этган.

Португалиялик ҳужумчи “Пахтакор”га қарши учрашув учун Тошкентга келмаган бўлса-да, “Ал Насср” 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›