UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  1 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  9 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

"Элдор Шомуродовнинг ортидан кўплаб ўзбекистонлик футболчилар Европа клублари назарига тушмоқда". Эстонияда тўп тепаётган Абубакр Мўйдинов билан интервью Янгиликлар

"Элдор Шомуродовнинг ортидан кўплаб ўзбекистонлик футболчилар Европа клублари назарига тушмоқда". Эстонияда тўп тепаётган Абубакр Мўйдинов билан интервью

Европа мамлакатларида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчиларни излашда давом этамиз.

Ўтган ойда Грузия ва Литва чемпионатида тўп тепаётган ҳамюртларимиз билан суҳбатларни эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Биз бу билан тўхтаб қолганимиз йўқ. Эндиги навбат яқинда Эстониянинг "Вильянди Тулевик" клуби аъзосига айланган Абубакр Мўйдиновга. Европа клубларида ўзбекистонлик футболчиларнинг сони ортаётгани қувонарли, албатта. Айниқса, сўнгги йилларда Польша, Украина, Беларусь, Литва, Италия клубларида ўзбекистонлик футболчиларни учратиш ҳаммамиз учун ёқимлидир. Яқинда Абубакр Мўйдиновни суҳбатга чорлаш асносида ўзимизни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдик.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, суҳбатдошимиз "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йилнинг сентябрида БААнинг "Ал Наср" жамоасига йўл олган футболчи маълум сабабларга кўра тўп тепа олмаган. Шундан сўнг 2020 йилнинг январь ойида Португалия ёшлар лигаси вакили ҳисобланган "Леихоес" жамоасига ўтди. Абубакр Мўйдинов 2016 йил Ҳиндистоннинг Гоа штати мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган, ўшанда жамога Темур Олимхўжаев устозлик қилган эди. 

- Абубакр сиз билан сўнгги маротаба "Ал Наср"га ўтганингизда суҳбатлашган эдик. Шундан сўнг орада маълум вақт Португалияда ҳам бўлдингиз. Мана шу икки клубдаги фаолиятингиз қандай ўтгани нафақат бизга, балки мухлисларга ҳам қизиқ...

- Дубайда ҳужжатлар ва қоғозлар билан боғлиқ муаммолар юзага келгани сабабли ўйнай олмадим. У ерда фақат машғулотлар билан чекландим, холос. Португалия клуби билан эса январь ойида шартнома имзоладим. Жамоа сафида бир нечта ўйинларда майдонга тушдим. Февраль ойида эса бутун дунёда футбол учрашувлари тўхтатилди. Шу билан машғулотларга август ойида қайтдик. Бу паллага келиб, клубда кўп нарсалар ўзгариб кетганди. Жамоани аксарият футболчилар тарк этишди. Ески футболчилардан 5 нафари қолганди. Йил якунида барчамиз ўзимизга бошқа жамоалар топишга қарор қилдик. 

- Авваллари футбол жамоатчилиги орасида ўзбекистонлик футболчилар Европага кетишга қийналяпти, деган фикр юрар эди. Лекин охирги мавсумларда кўряпмизки, Европанинг қатор чемпионатларида ҳам бизникиларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Бунинг сабаби футболимиз ўзгарганидами ёки агентларнинг кўпайганида?

- Менимча, бу жараёнларда агентларнинг қўли бор, деб ўйлайман. Агент бўлмаса, ҳеч ким ҳеч қайси жамоага бора олмайди. Шунингдек, бунда Элдор Шомуродовнинг ҳам ҳиссаси бор. У Италияда ўзининг яхши ўйинлари билан кўпчиликни ўз ортидан эргаштира олди. Натижада ўзбекистонлик футболчилар Европа клубларининг назарига тушмоқда.

(Абубакр Мўйдинов 17- рақамда)

- Ўз вақтида халқаро майдонда ўзини кўрсатган ёш футболчиларимизга кўплаб кучли клублардан таклифлар келиб тушган. Лекин аксарият ҳолларда клублар қўйиб юборишмас ёки кўрикдан ўтказиб ортга қайтарарди. Бугунги кунда эса вазият анча ўзгарган. Бу борада фикрингиз қандай? 

- Чунки бизда футболчиларга катта нарх қўйишади. Португалияда кўрсангиз, кўплаб бразилиялик футболчилар текинга келишади. Боиси улар келажакда терма жамоага ёрдам бера олишларини билишади. Португалиянинг "Европа Бразилияси" дейилиши бежизга эмас.

- Эстониянинг "Вильянди Тулевик" клубига ўтишингиз қандай бўлди? Ушбу мамлакат футболи ҳақида нималарни билар эдингиз ва борганингиздан сўнг қандай таассуротлар уйғонди?

- Агентларим Эстония, Австрия, Малта каби чемпионатлардан таклифлар борлигини айтишди. Мен эса якунда Эстония вариантини танладим. "Вильянди Тулевик"да Португалияда бирга ўйнаган дўстим бор. Ўшандан клуб ҳақида сўраб маълумотларга эга бўлгандим. Тақдир экан, яна бирга тўп тепмоқдамиз.

- Жамоадаги машғулотлар жараёни, футболга муносабат, муҳит Европа даражасидами?

- Гап бўлиши мумкин эмас. Тўғриси, ҳаммаси аъло даражада.

- Бўлғусидаги режаларингиздан Ўзбекистон чемпионатида тўп тепиш ўрин олганми? 

- Ростини айтганда, режамда Ўзбекистонда ўйнаш ният йўқ. Фаолиятимни хорижда якунлашни мақсад қилганман.

- Гоҳида клубларда раҳбарлар ёки скаутлар футболчини олиб келишади. Лекин у мураббийга маъқул келмайди. Натижада футболчи захирада ўтиради ёки ижарага бошқа жамоага берилади. Шу боис бош мураббий билан келажагингиз ҳақида суҳбатлашдингизми? У сиздан нимани истамоқда ва талаб қилмоқда?

- Португалия клубидан келган илк кунимнинг эртасиёқ жамоа бош мураббийи чақирди. Унинг ўзи мени жамоага таклиф қилганини, ўйин услубига тўғри келишимни айтди. Ҳақиқатан ҳам кўп нарса мураббийга боғлиқ. 

"Вильянди Тулевик"да сизни қандай қабул қилишди?

- Жамоада таниш дўстларим кўп. Шунинг учун мослашиш қийин бўлмади. Машғулот жараёнида тиззамдан жароҳат олдим. Унинг орасида коронавирус билан касалландим. Мана энди-энди машғулотларга қўшилдим. Спорт формамга кириб олишим учун ҳаракатдаман.

- Легионерга айланганингиздан сўнг ўзингизда қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Масалан, Португалияда кўп нарсани ўргандим, дея оламан. Футболга бўлган қарашим, муносабатим ўзгарди. У ерда фақат натижа талаб қилишади. Жамоа ёшми ёки каттами, натижа бўлмаса, алмаштиришларини ўз кўзим билан кўрдим. Футболда муҳими натижа экан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика