UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  21

Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Навбаҳор" (3:3) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Томошабоп ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Мухлисларимизга охиригача қўллаб туришгани учун раҳмат айтаман. Футболчиларга ҳам раҳмат, ҳамма борини бериб ўйнади. Ўз хатоларимиз туфайли оддий голларни ўтказиб юбордик. Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз. Кўплаб вазиятлар яратдик, афсуски ғалаба қозона олмадик.

- Ўтказиб юборилган учинчи голда дарвзабон олдинга чиқиб кетди ва хатога йўл қўйди.

- Ўша вазиятда дарвозабонимиз олдинга чиқмаса ҳам бўларди, чунки ҳимоячи бор эди. Лекин ўзига ишонч билан чиқди, аммо кичик эпизодда хатога йўл қўйди. Одатда ҳимоячилар тўп учун кураш олиб бораётган пайтда дарвозабонлар чиқмайди, қолаверса дарвозагача ҳали масофа узоқ эди. Биз эса рақибга гол совға қилдик. 

- Темур Мамасиддиқов билан Нуриддин Ҳасанов алмаштирилиш сабаби нимада?

- Темур тўп билан яхши, лекин ҳимояда озроқ бўш ўйнайди. Биз ҳисобда олдинда бораётгандик, шунинг учун уни ҳимояга яхши қўшиладиган футболчига алмаштирдик. Нуриддин Ҳасанов эса микро жароҳат сабаб ўйнай олмаслигини айтди, шу боис алмаштирдик.

- Кучли жамоаларга қарши "Шўртан"нинг ўйинини қандай изоҳлайсиз?

- Ўтган тур "Насаф" билан ҳам яхши бошлагандик. Гап натижада эмас, балки ўзимизга бўлган ишончда. "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг йигитлар билан кўпроқ руҳий томонлама ишладик. Бизда ҳаммага кураш таклиф эта оладиган жамоа бор, фақат футболчилар ўз кучларига ишонишлари керак. Ўз кучимизга ишонсак ҳамма билан тенгма-тенг ўйнай оламиз.

- "Шўртан" бугун ғалабадан қуруқ қолишининг сабаби юзага келган хатолар туфайлими?

- Энди кўп нарса ўзимиз йўл қўйган хатолар билан боғлиқ. Эътибор беринг, оддий голларни ўтказиб юборяпмиз. Гол уришга келганда жуда қийналяпмиз. Хурсанд қилаётган томони, биринчи даврадаги ўйинимизга нисбатан ҳозир кўпроқ хавфли вазият яратяпмиз. Фақат вазиятлардан фойдалана олсак бўлди.

- Сардор Саъдуллаев Жўрабек Маннонов ўрнини тўлдира олдими?

- Сардор яхши футболчи. У "Насаф" билан ҳам яхши ўйнаганди. Бугунги учрашувда фақат бир марта хатога йўл қўйди. У бирга бир вазиятларда тўпни рақибдан олиб қўйди. Ҳимоячи сифатида ўз ишини яхши бажарди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика