UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Ла Лига. "Атлетико" — "Реал Сосьедад": Гризманн ва Суарес асосий таркибда ўйинни бошлайди  0 23:17А Серия. "Интер" — "Ювентус": Дибала захирада қолдирилди  2 23:13Лига 1. "Марсель" — ПСЖ: "Юлдузли учлик" таркибда  2 23:06А Серия. "Рома"ни енголмаган "Наполи" пешқадамликни "Милан" билан бўлишадиган бўлди  61 22:45Ван Боммел "Вольфсбург" мураббийлигидан кетди  0 22:24"Ҳакамлар — лигамизнинг катта муаммоси"  5 22:22АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"га "Олд Траффорд"да жавобсиз 5та гол урди, Салоҳдан хет-трик!  374 22:20"Реал" "Барселона" устидан кетма-кет 4-бор ғалаба қозонди. Бу 1960-йиллардан буён энг узун серия  19 21:58Маркиньос Месси-Неймар-Мбаппе триоси ҳақида фикр билдирди  3 21:39"Лион" Азмунни харид қилишга яқин  3 21:20"Челси" Саулни сотиб олмайди  3 21:15Ла Лига. "Реал" мавсумдаги илк "Класико"да ғалаба қозонди  189 21:09Питер Хюистра Жиззахдаги мағлубиятдан кейин ёрилди: "Бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди! Сифатли футбол қани деб сўраманг! "Сўғдиёна" биздан кучли деб ўйламайман"  51 20:55Жанубий Корея. "Сеонгнам" чемпионат етакчиларидан бирини мағлуб этди, Жамшид Искандеровдан голли узатма  0 20:38Бундеслига. "Байер" "Кьёлн" билан жанговар дурангга рози бўлди  0

Эҳсони Паншанбе "Истиқлол"га ўтадими? Бекободдаги ўйин нима учун ёпиқ ўтди? Виталий Левченко билан интервью Янгиликлар

Эҳсони Паншанбе "Истиқлол"га ўтадими? Бекободдаги ўйин нима учун ёпиқ ўтди? Виталий Левченко билан интервью

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси кеча Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Қизиқарли кечган учрашувда жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан аввал Бекободда "Металлург" меҳмони бўлган душанбеликлар кичик 1:0 натижасида ғалабани ўзиники қилган эди. Биз ушбу учрашувлар ва бўлажак ўйинларга тайёргарлик хусусида "Истиқлол" бош мураббийи Виталий Левченкога бир нечта саволлар билан юзландик.

- Виталий Григорьевич дастлаб тайёргарлик жараёни ва ўтказилган учрашувлар ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...
- Чемпионат баҳслари якунлангач йигитларга бир неча кун дам олиш имконини бердик. 17 июль санасидан эътиборан йиғинга киришдик. 18 июль куни Бекободда "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Ўйлайманки, бу баҳс биз учун фойдали бўлди. Икки кунлик машғулотлардан сўнг мана кеча "Сўғдиёна" билан ўйнадик. Тошкентда битта "Локомотив"га қарши учрашувимиз қолди. Мазкур баҳсдан сўнг футболчиларга дам берамиз ва ички чемпионат, кубок мусобақасига ҳозирлик кўрамиз. Бу бизга ОЧЛга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳозир биз натижага кўп ҳам эътибор бераётганимиз йўқ. Муҳими футболчиларнинг босимга қай даражада дош бера олиши. Таркибимизда янги футболчилар бор. Ўртоқлик учрашувлари орқали уларнинг ҳаракатларини кўриб, таҳлил қилиб боряпмиз.

- Бекободда "Металлург" билан ўйин ёпиқ тарзда ўтди. Бу сизнинг хоҳишингиз билан бўлдими?
- Юқорида айтганимдек жамоамизда бир нечта янги футболчилар кўрикдан ўтаётганди. Уларни эртароқ эълон қилмасликни лозим топгандик. Ортиқча ажиотаж бўлмаслигини истадик.



- Эшитишимизга қараганда "Истиқлол" "Навбаҳор" футболчиси Эҳсони Паншанбега қизиқаётган экан...
- Эҳсонини "Навбаҳор" билан шартномаси бор. Агар клуби билан буни ҳал қилса, ушбу футболчини "Истиқлол"да кўришдан фақат хурсанд бўламиз.

- Узоқ йўл босиб келингани учунми ёки бошқа сабабми, футболчиларнинг жисмоний ҳолати паст экандек кўринди...
- Футболчилар кўп юклама олишгани, тетик эмаслиги майдонда кўринди. Бундай ўйинлар бизга керак. Рақибларимиз яхши савиядаги жамоалар ҳисобланади. Мана шундай ўйинлар кучсиз томонларимизни, ишлашимиз керак бўлган жиҳатларни кўрсатиб беради.

- Биламизки, "Истиқлол" ҳимоявий тактик футбол кўрсатади. Шундай бўлсада, олдинги чизиқда жамоавий ўйинни яхшилаш кераклиги кўринмоқда. Футболчилар ҳужумда кўп тўп йўқотишмоқда...
- Сиз тўғри пайқабсиз. Футболчилар вазиятларда қарор чиқаришга қийналишди. Иккинчи бўлимда темпни оширишга ҳаракат қилдик. Бироқ иккита тезкор қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Қўлни туширмаймиз ва ишлашда давом этамиз.

- Интервьюларингизда ўзбекистонлик футболчиларни яхши билишингиз ҳақида айтган эдингиз. "Истиқлол" сафида ўзбекистонлик ижрочиларни кўрамизми?
- Айрим футболчилар Тожикистон чемпионатига ўтишни истамайди. Яна бошқалари билан молиявий томондан келишиш қийин. Мазкур жараённи ўйлаб кўриб таҳлил қиламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
01 авг 00:03:28
ANTI KUPER
Бу хато Пайшанбе имкон кадар кучли лигада уйнаши керак
биламизки Тожик чемпионати савияси биздан анча оркада кетсахам кокаколадан кучлисига кетиши керак ёки узбекистонда уйнайвериш керак деб уйлайман
   
28 июл 22:47:09
NAVBAHOR1978
Zoʻr
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика