"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди

Sherzod Nurmatov
11 июл 2025, 13:09
"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт билан келишувга эришди, деб хабар берди "Football Insider".

Манбага кўра, ярим ҳимоячи "Сити"га ўтишга рози, аммо клублар трансферни келишиб олмаган. Таъкидланишича, "Ноттингем Форест" етакчиларидан бирини сотмоқчи эмас.

Гиббс-Уайт 2022 йилдан буён "Ноттингем Форест"да ўйнаб келмоқда. 25 ёшли англиялик 2024/25 йилги мавсум 38 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 10 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider