UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Эдгар Гесс: "Агар менинг кетишим жамоага ёрдам берса истеъфога чиқишга тайёрман" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Агар менинг кетишим жамоага ёрдам берса истеъфога чиқишга тайёрман"

“Андижон” – “Қўқон-1912” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди.
- Мен хавотирланган нарса содир бўлди. Ўйиндан олдин футболчиларга “Қўқон-1912” жамоаси қарши ҳужумда ўйнашини уларга айтгандим. Айниқса, бир икки нафар ўйинчидан эҳтиёт бўлишликни алоҳида ўқтиргандим. Лекин барибир меҳмонлар биринчи бўлимда иккита тўп киритишга эришишди. Айнан шу нарса шогирдларимга қаттиқ таъсир ўтказди.

- Бугунги мағлубиятга кимни айбдор деб биласиз?


- Бугунги омадсизликда юз фоиз менинг айбим бор. Мағлубиятда ҳар доим мураббийлар айбдор бўлишади.

-  Энди истефога чиқишга тайёрмисиз?

- Ҳар доим тайёрман. Агар менинг кетишим жамоага ёрдам берса истеъфога чиқишга тайёрман.

- Жамоадаги муаммолар нимада?

- Муаммолар кўп. Масалан, Анвар Бердиев машғулотларимизда иштирок этаётган бўлса-да, энди майдонга тушди. Легионеримиз Предраг Вуйовичга тиббий кўрикдан ўта олмаган. Шу каби муаммолар етарлича.
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика