Эдерсон Анчелотти ҳақида: “Бразилия ТЖга келиш эҳтимоли юқори. Пеп эса …”
22 мар 2023 07:40
Янгиликлар
Эдерсон Анчелотти ҳақида: “Бразилия ТЖга келиш эҳтимоли юқори. Пеп эса …”
“Ман Сити” кипери Эдерсон “Реал” устози Карло Анчелоттининг Бразилия ТЖга бош мураббий бўлиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Буни Каземиро, Винисиус, Милитао билан муҳокама қилгандим. Улар менга Карло ажойиблиги, ҳамма уни севиши, у жуда омадли эканлигини айтишди. Яқин кунларда у келадими ёки йўқ, кўрамиз.
Албатта, унинг келиш эҳтимоли юқори, шу туфайли бу имкон қадар тезроқ рўй беришини таъминлашга ҳаракат қиламиз.
Гвардиола билан ҳазиллашиб, буни муҳокама қилгандик (“пентакампеонлар”ни бошқариши ҳақида), аммо Пеп имкон йўқлигини айтди. У яқинда клуб билан шартномасини икки мавсумга узайтирди ва ҳеч қандай иложи йўқлигини тушунтирди”, дейди Эдерсон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар