

Тўрт нафар номзодлар қаторига "Манчестер Юнайтед" форварди Расмус Хейлунд ("Галатасарой" билан ўйинда дубль), "Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората ("Фейеноорд" билан ўйинда дубль), "Реал" хавбеки Жуд Беллингем ("Наполи"га қарши ўйинда гол+ассист) ва "Брага" вингери Брума ("Унион" билан ўйинда гол+ассист).
Таъкидлаш лозим, Беллингем шу мавсумнинг ўзида иккинчи бор бу совринга даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда. Бироқ ўтган турда соврин "Порту" футболчиси Галенога насиб қилганди.



