ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль". 1:2 Клопп жамоаси бу сафар ҳам ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди
11 апр 2018 01:35
Янгиликлар


ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль". 1:2 Клопп жамоаси бу сафар ҳам ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди
Манчестер Сити Англия – Ливерпуль Англия 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 2 Габриэл Жезус, 1:1 – 56 Салах, 1:2 – 77 Фирмино.
МанчестерСити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва (Агуэро, 66), де Брюйне, Стерлинг, Бернарду Силва (Гюндоган, 74), Сане, Габриэл Жезус.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 81), ван Дейк, Фирмино (Клаван, 81), Окслейд-Чемберлен, Салах (Ингз, 89), Вейналдум, Мане, Милнер.
Огоҳлантириш: Эдерсон (14), Мане (14), Александер-Арнолд (29), Бернарду Силва (30), Фирмино (35), ван Дейк (65).
Биринчи учрашув: 0:3.
Манчестер Сити Габриэль Жезус - 2' Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/4-тур 11/04/2018, 00:45
Ливерпуль Мохамед Салах - 56', Роберто Фирмино - 77' Стадион: Etihad Stadium, 53461 томошабин Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз
ЕЧЛ
Чорак финал, жавоб учрашуви
10.04.2018
"Etihad Stadium", Манчестер
"Манчестер Сити" - "Ливерпуль"
Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
Мезбонлар тўпни ўйинга киритиб беришди...
ГОЛЛЛЛЛ!!!!!!!! Габриеэл Жезус ажойиб вазиятга чиқарилди ва яқин бурчакни аниқ нишонга олди -1:0... Ажойиб старт...
Гвардиола шогирдлари рақиб жарима майдончасини "қамал"га олишган....
Ухххххх!!! 41-дақиқа. Бернарду Силванинг чап оёқда узоқ бурчакка йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди...
ГОЛЛ, эмас! Сане бўш қолган дарвозага гол урди, аммо қанот ҳаками уни ўйиндан ташқари ҳолатда, деб топди..
Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Салаҳ-Чемберлейн комбинациясидан кейин "қизиллар" вакили дарвозабонни ҳам алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Ноаниқ.
Биринчи бўлимда "Ливерпул"нинг биринчи ва энг хавфли ҳужумидан кейин бўлим якунланди!
ТАНАФФУС!
Иккинчи бўлим бошланди...
ГОЛЛЛЛЛ!!!!!!!!! "Ливерпул"нинг тезкор қарши ҳужум Мане олдинга қараб борди унга зарба беришга имкон берилмади. Тўпни эгаллаб олган Муҳаммад Салоҳ "шаҳарликлар" дарвозасини ишғол этди - 1:1.
ГОЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Фирминьо чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ерлатиб узоқ бурчакка аниқ йўналтирди - 1:2....
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.
"Ливерпуль" мухлисларини ярим финал йўлланмаси билан табриклаймиз!
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар