UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

ЕЧЛ. "Барселона" реванш ололмади, "Бавария" йирик ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Барселона" реванш ололмади, "Бавария" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Чемпионалар лигаси "Е" гуруҳининг 1-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Барселона" — "Бавария" 0:3

Голлар: Мюллер (34), Левандовски (56, 85).

Барселона – тер Стеген, Араухо, Пике, Эрик Гарсия (Мингеса, 66), Серджи Роберто (Демир, 59), де Йонг, Педри, Бускетс, Альба (Бальде, 74), де Йонг (Коутиньо, 67), Депай.

Бавария – Нойер, Павар (Эрнандес, 66), Упамекано, Зюле (Станишич, 82), Дэвис, Сане (Коман, 82), Мюллер (Забитцер, 82), Мусиала (Гнабри, 70), Горетцка, Киммих, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Киммих (5), Упамекано (78), Гави (82).


Янгилаш

Учрашув якунланди! "Барселона" реванш ололмади, "немис машинаси" эса олға юришда давом этади.

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Бавария" тўртинчи голни ҳам уриши мумкин эди. Бурчакдан узатилган тўпга секин зарба берилди.

85. Марказдан хотиржам ҳужум бошлаган мюнхенликлар Гнабрини қулай вазиятга чиқарди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Роберт эса 2-голдаги сценарийни қайта ижро этиб берди.

85. Гооооол!!! Левандовски! 0:3!

82. Забитцер–Мюллер, Станишич–Зюле, Коман–Сане ракеровкаси амалга оширилди.

82. Гави огоҳлантирилди.

82. Ўйин темпи анча пасайди.

79. Ҳозирги натижадан ким кўпроқ хафа бўлиши мумкин: "Барселона"га ёрдам беролмаётган Мессими ёки уни олиб қололмаган "кўк-анорранглилар" раҳбарияти?

77. "Барселона"да ҳимояда хато қилиши мумкин эди. Араухо "борэй" дея тўни тепиб юборди.

73. Альба жароҳат олган кўринади. Унинг ўрнига Бальде қўшилди.

72. Коутиньо "2:8 ҳикоясида" "Бавария" таркибида майдонга тушганди.

70. Меҳмонларда ўзгариш. Мусиала ўз жойини Гнабрига бўшатиб берди.

66. "Бавария"да Павар ўрнига Лука Эрнандес қўшилди. Мезбонлардан эса Мингеса Эрик Гарсия ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, Коутиньо Люк де Йонг ўрнига қўшилди.

64. Горецкага нисбатан қоида бузилди.

61. Каталонияликлар таркиби ёшарди. Хўш, улар натижага таъсир кўрсата олармикан.

59. "Барселона"да ўзгариш. Бускетс ўрнига Габи, Роберто ўрнига Юсуф Демир майдонга тушди.

Тўп Мусиаланинг оёғига қулай тарзда ўрнашди, унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ҳамда тўғри Робертнинг оёқлари остига келди. Форвард эса нима қилишни яхши билади.


56. Гооооол!!! Левандовски гол урмаса, ҳисобмас!

54. "Барселона" қачон футбол ўйнашни бошлайди ёки ушбу ҳисобдан розимикан жамоа?

52. Сане! Левандовски билан комбинациядан сўнг яқин масофадан ватандошини хафа қилмоқчи эди, Тер Штеген ажойиб ҳаракат қилди.

49. Зарба! Бускетс марказдан кучли зарба берганди, Мюллер тўпни қандай тепишдан ташқари қандай қайтаришдан ҳам сабоқ берди.

48. "Бавария" прессинг уюштириб, тўпни олиб қўйди. Мюллер биринчи таймдаги зарбасини такрорлади, бироқ Пике тўпни ўзидан ўтказмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим статистикаси

Тўпга эгалик қилиш — 50-50

Аниқ зарбалар — 0-3

Ноаниқ зарбалар — 2-0

Бурчак зарбаси — 1-0

Офсайд — 1-2

45. Биринчи бўлим якунланди. Учрашувга бош ҳакам бирор дақиқа қўшиб бермади.

44. Мусиала қанотдан тезлашиб, аввал рақибини алдади, кейин эса ўзини.

42. Альба яна қанотда фаол, у узатган тўпни рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.

38. Ниҳоят мезбонлар ҳужум ташкил қилди, бироқ қанотдан узатилган тўпга Де Йонгнинг бўйи калталик қилди.

36. Сане рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини айтди.

Марказдан қулай вазиятга чиққан немис футболчиси дарвоза томон зарба берди. Тўп йўл-йўлакай рақиб ҳимоячисига тегиб, посбонни чалғитди ҳамда дарвозаба тўридан ўрин олди.

34. Гооооол!!! Мюллер!!! 0:1.

31. "Бавария" хавфли ҳужум ташкил этди. Яна Санедан фаоллик, бироқ ҳужумда офсайд деб топилди.

30. Месси ролини бажариши кутилаётган Депай ҳозирча "бекинмачоқ" ўйнаяпти.

28. Энди "Барселона"дан жавоб. Араухо жаримадан узатилган тўпни Нойер дарвозасига жойлаб қўймоқчи эди, бироқ тўп юқоридан ўтиб кетди.

27. Мусиаладан хавфли зарба! Ҳисоб очилиши мумкин эди, ҳимоячилар дарвозабон жонига оро кирди.

24. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич — 45 га 55.

22. Меҳмонлар, асосан, ўнг қанотдан ҳужумларни ташкил қилмоқда. Бугун Альба роса тер тўкишига тўғри келади.

20. "Бавария" ҳужумларни кучайтирмоқда.

19. Санедан хавфли зарба! Тер Штеген тўпни қайтарди. Сане рақибларни юрак ҳовучлашга мажбур этяпти.

15. "Барса"дан хавфли ҳужум. Альба чап қанотдан ўз услубида тўп узатди, бироқ Серхио Роберто Месси бўлолмади.

14. Горецкадан зарба, кучсиз чиқди. Тер Штеген тўпни ушлаб олди.

10. Левандовски рақиб жарима майдони ичида йиқилди, аммо ҳакам қоидани польшалик форвард бузганини таъкидлади.

8. "Барселона" жарима майдони ташқарисида ўйин қоидасини бузди. Саненинг жарима зарбаси жонли девордан нарига ўтмади.

6. Мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

5. Огоҳлантириш. Киммих "Барселона"нинг тезкор ҳужумини тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

4. Тўп учун кураш, асосан, майдон марказида кечмоқда.

2. "Барселона"нинг илк ҳужуми кўнгилдагидек чиқмади.

1. Дастлабки дақиқалардан кескин кураш бошланди.

1. Учрашув бошланди! Меҳмонлар ўйинни бошлаб беришди.

Одатда, ушбу қарама-қаршилик голларга бой бўлади. Хўш, бугун ҳам голлардан завқланарканмизми...

Учрашувни Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Стюарт Бэрт ҳамда Саймон Беннетт ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Даррен Инглэнд ишлайди.

Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларни ўтамоқда.

Бугунги учрашувни экран қаршисида миллионлаб томошабинлар кузатишмоқда. Улар орасида ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ҳам бўлса, ажабмас.

Жамоаларнинг асосий таркиби эълон қилинди.


Учрашув превьюси

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барселона" "Бавария"ни ўз майдонида қабул қилади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика