UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

"Динамо"дан навбатдаги йирик ғалаба Янгиликлар

"Динамо"дан навбатдаги йирик ғалаба

Теглар :  ДинамоМашъал-2
Биринчи Лига 27-тури доирасида Самарқандда Муборакнинг «Машъал-2» жамоасини қабул қилган «Динамо» футболчилари навбатдаги йирик ҳисобли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров бош билан ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди, 1:0.

Голдан руҳланган мезбонлар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ҳужумкорликни тўхтатишмади. Натижада 29-дақиқада яримҳимоячилар Амиржон Сафаровни яна яккама-якка вазиятига олиб чиқишди. Ўз ўрнида ёш ҳужумчи ҳам совуққонлик билан рақиб дарвозасига ўйиндаги иккинчи голни уриб, «дубли»ни нишонлади, 2:0.

Иккинчи бўлим ҳам Самарқанд жамоасининг устунлиги билан бошланди. 47-дақиқада яна ўша тиниб-тинчимас 21 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаров рақиб дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олиб, «хет-триги» эвазига 17 та гол билан Биринчи Лиганинг энг яхши тўпурари номини қўлга киритди, 3:0.

Учрашувнинг 58-дақиқасига келиб «Динамо» стадиони яна бир марта «ларза»га келди. Омаджон Тайлоқовнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, чизиқни кесиб ўтиб, ўйин безагига айланди, 4:0.

Захирадан майдонга тушган тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов ҳам ўйинни кучайтиришга эришди. 70-дақиқага келиб айнан унинг жарима майдонидаги ажойиб ҳаракатлари ва зарбаси ҳисобнинг йирик 5:0 га етишини таъминлади.

Ушбу натижа янада йирик кўринишга келиши мумкин эди, аммо 90+1-дақиқада Бунёд Исроиловнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қарши ҳужумда эса муборакларнинг тажрибали футболчиси Баҳодир Муртазоев жамоасининг ягона жавоб голини киритди, 5:1.

Ушбу ғалабадан кейин «Динамо» пешқадамликни давом эттириб, мақсади йўлида яна бир муҳим қадамни ташлади.

Биринчи Лига. 27-тур.

22 сентябрь (пайшанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Машъал-2» (Муборак) – 5:1

Самарқанд, 1568 томошабин.

Ҳакамлар:
Э. Турсунов (Бухоро) – 8,3, М. Турдиев (Жиззах) – 8,7, Ш. Юлдашев (Жиззах) – 8,1, Ш. Қамаров - 9

Голлар: А. Сафаров (4, 29, 47), О. Тойлоқов (58), А. Холиқов (70) – Б. Муртазоев (90 + 1).

«Динамо»: Михаил Наумов (Шуҳрат Муродов, 79), Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Акмал Бозоров, Миркомил Локаев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов, 64), Омаджон Тайлоқов, Фирдавс Абдусалимов (Ислом Шарипов, 60), Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 50), Амиржон Сафаров (Асомиддин Маматов, 74)

«Машъал-2»: Ҳусан Олимжонов, Муҳаммад Тошпўлатов, Дониёр Умаров, Обид Маматов, Санжарбек Аҳмедов, Шокир Йўлдошев, Ёдгор Назаров, Баҳодир Муртазоев, Мақсуджон Маҳмудов, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Бунёд Шодиев.

Огоҳлантиришлар: И. Холмирзаев (62) – М. Маҳмудов (23).

Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика