Дибалани "Барса"га тавсия қилишди. Клуб эҳтимолий трансферни ўрганиб чиқмоқда
06 мар 2024 23:55
Янгиликлар
Дибалани "Барса"га тавсия қилишди. Клуб эҳтимолий трансферни ўрганиб чиқмоқда
"Рома" клуби футболчиси Пауло Дибаланинг вакиллари футболчининг хизматларини "Барселона" клубига тавсия қилишди. Клуб аргентиналик футболчини қўлга киритиши учун унинг шартномасидаги товон пулини тўлаши керак бўлади. Бу пулнинг қиймати 12 млн евро ҳисобланади.
Пауло Дибала трансфери "Барселона" учун асосий мақсад ҳисобланмайди, аммо шунга қарамай, клуб бу вариантни ўрганиб чиқмоқда. Каталон клубини трансфер суммаси тўлиқ қаноатлантиради, Дибаланининг маоши ҳам белгиланган лимит доирасида белгиланади.
Шуни қайд этиш жоизки, бу трансфернинг амалга ошиш, ошмаслиги Жоау Феликснинг клубдаги келажаги билан чамбарчас боғлиқ. Маълумот учун, Феликс "Атлетико"дан ижарага олинган.
Маълумот учун, Пауло Дибала ушбу мавсум А Серияда 19 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар