Дибала: "Ўзимни италиялик сифатида ҳис қилмадим, шу сабабли Аргентина терма жамоасида ўйнашга қарор қилдим"
24 дек 2015 17:43
Янгиликлар
Дибала: "Ўзимни италиялик сифатида ҳис қилмадим, шу сабабли Аргентина терма жамоасида ўйнашга қарор қилдим"
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала Аргентина терма жамоасида ўйнаш қарори ҳақида сўзлаб берди.
Ҳужумчи Аргентина, Италия ёки Польша терма жамоаларидан бирини танлаши мумкин эди.
"Ўзимни аргентиналик сифатида ҳис қилдим. Танлаш пайти келганида бир сония ҳам ўйлаб ўтирмадим. Италия ёки Польша терма жамоаларида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишим мумкин эди, аммо қарорим шундай. Менга яқин бўлмаган мамлакат мадҳиясини куйлаб, байроғини ҳимоя қила олмаган бўлар эдим.
Дўстим Франко Васкес ("Палермо" ҳужумчиси) мен каби Италия паспортига эга. Унинг онаси италиялик, аммо Италия билан мени паспорт ва ўзим кўрмаган бувим боғлаб туради
Месси билан танишишни орзу қиламан. Ғалати, лекин орзуим ҳозирча ушалгани йўқ. Терма жамоага чақирилганимда, у жароҳат туфайли сафда йўқ эди" - дейди Дибала.
Фикрлар