Ди Мария ва Паредес Месси туфайли Икарди билан гаплашишмаяпти

Alisher
18 сен 2019, 10:57
Лионель Месси туфайли ПСЖ ўйинчилари орасида бўлиниш юз бермоқда.

Парижликларнинг аргентиналик ярим ҳимоячилари Анхель Ди Мария ва Леандро Паредес Икарди ва Месси ўртасидаги ёмон муносабатлар туфайли Мауро Икарди билан гаплашишмаяпти.

Ди Мария ва Паредес олдинроқ ҳам Икардининг ПСЖга келишига қарши бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Икарди ўртасидаги ёмон муносабатлар Икардининг Ванда Нара ва Макси Лопес борасидаги ҳаммага маълум воқеалар сабабдир.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le 10 Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›