Дешам: "Мақсадимиз - соврин"
05 окт 2021 17:25
Янгиликлар
Дешам: "Мақсадимиз - соврин"
Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар лигасининг ярим финали доирасида Бельгияга қарши баҳсдан олдинги фикрларини билдирди.
"Биз титул йўлидамиз. Дунёнинг энг яхши термасига қарши ўйнашимиз учун биргина ярим финал қолди. Турнирнинг ушбу босқичига етиб келиш учун қўлимиздан келганини қилдик, қийин гуруҳдан ўтиб олдик. Бунга қадар иккита соврин бор эди: евро ва ЖЧ. Ҳозир эса Миллатлар лигаси бор. Бу бизнинг мақсадимиз", - деди Дешам.
Франция ва Бельгия термалари иштирокидаги баҳс 7 октябрь тунида бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалда Испания ва Италия термалари ўзаро куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар