

"Ўша кадрларни кўрганимдан кейин жаҳлим чиқди. Уларни кўра олмаяпман. Табиийки, улар бизнинг асосий рақибимиз. Термамиз Месси билан ўйиндан кейин учинчи юлдузчасини олишини истайман. Аргентина билан ҳисобни тенглаштириш керак", - деди Сиссе.
Финалда Аргентина термаси Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.



