UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  0 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  12 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  15 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5

Дербида тўпурарлар қатнашмайди Янгиликлар

Дербида тўпурарлар қатнашмайди

Пойтахт вилояти дербиси бу йил 19-марта ташкил этилаяпти.

Ортда қолган 18 баҳснинг 9 тасида “Олмалиқ”, 8 тасида эса “Металлург”нинг қўли баланд келган. Фақат битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати “Олмалиқ” фойдасига 38-36.  “Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:2 ни ташкил этади.

Ўтган йил жамоалар ўз майдонларидаги ғалабали серияларини давом эттиришган. Олмалиқдаги ўйинда Дониёр Исмоилов ва Фаҳод Тожиевлар меҳмонларни ранжитишган – 2:0. Бекободдаги баҳс эса голларга бой бўлган. Зоҳид Абдуллаев (2та), Жаҳонгир Абдумўминов ва Эргаш Исмоиловлар томонидан урилган голларга Тимур Усмонов ҳамда Мўйдин Мамазулимовлар жавоб беришганди – 4:2. Қизиғи шундаки, Дониёр Исмоилов ҳамда Тимур Усмоновлар бу йилдан “Металлург” таркибида тўп сурмоқда.

Яна бир маълумот. Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларидаги тўпурарлар Мўйдин Мамазулумов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар ҳисобланишади. Ҳар иккаласи 7 мартадан гол киритишган. Бироқ бу йилги дастлабки тўқнашувда бу натижа ўзгаришсиз қолади. Гап шундаки, Мамазулумов “Олмалиқ”ни тарк этган бўлса, Абдуллаев дисквалификация боис Олмалиққа келмайди.

"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика