

"Месси - гений, футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. У билан ўйнаш - мен учун ғурур. Лионель мени болалигимда илҳомлантирган ва ҳозир ҳам илҳомлантиришда давом этмоқда.
У сизга доим энг яхши пасни беради ва шу сабаб сиз яхши позицияда пайдо бўласиз", - дейди франциялик ҳужумчи.
33 ёшли Месси "Барселона" либосида жорий мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 8та ассист қайд этди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



