

Янги келишув борасида музокаралар якунланишдан узоқда. Дембеле ҳали ҳам "Барселона"нинг сўнгги таклифига жавоб бермади. Қайд этиш керакки, Каталония клуби айни дамда ўйинчига босим ўтказмаган ҳолда, сабр қилишда давом этмоқда.
Агар Усмон Дембеле жорий йилнинг сўнггига қадар шартномани узайтирмаса, 1 январда у Испаниядан бўлмаган клуб билан дастлабки шартномага имзо чекиш имкониятини олади.
24 ёшли Усмон Дембеле 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



