

"Реал" ҳамма учун фаворит эмас. Бизда улар билан алоҳида ҳисоб-китоб бор, чунки Мадрид клуби 1998 йил офсайддан урган голи туфайли "Ювентус"ни мағлуб этган" - дейди Алвес.
Ўша ягона гол Предраг Миятович ҳисобига ёзилган.
"Реал" ҳимоячиси Марсело ушбу сўзларга хотиржамлик билан жавоб қайтарди.
"Биз ўзимизнинг ўйинга эътибор қаратганмиз ва қандай ҳаракат қилишни биламиз. Алвеснинг сўзлари эса бизни ҳавотирга солмайди. У нимага эришмоқчилигини ҳаммамиз биламиз" - дейди Марсело.



