Дамир Темиров "Динамо"га қайтмоқда

Sherzod Nurmatov
5 янв 2024, 17:40
"Металлург" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дамир Темиров жамоадан кетди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Металлург" ярим ҳимоячиси Дамир Темиров қадрдон шаҳри – Самарқандга қайтишга қарор қилди. 

Дамир Темиров "Металлург" шарафини 2021-2023 йиллар мобайнида ҳимоя қилди. У бекободликлар таркибида Суперлига баҳсларида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 9 та тўп киритди. "Металлург" либосида майдонда 3904 дақиқа ҳаракат қилди ҳамда ҳакамлардан 8 марта сариқ карточка олди", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати