

"1990-йиллар ўрталаридан илҳомланиб яратилган ретродизайн клубнинг энг рамзий қиёфаларидан бирини янгича талқин қилади. Футболка ёқаларида "совуқ-яшил" ва "кактус чанги" ранглари устунлик қилади, улар зигзагсимон чизиқ билан ажратилган, марказда Spotify логотипи, ўнг юқори бурчакда Nike логотипи ва орқа томонида Barça Foundation логотипи жойлашган. Эркаклар тўпламининг енгларида Midea, аёлларникида эса BIMBO логотипи жойлашган. Жаккард тузилмаси ва Nike Aero-FIT технологияси ёрдамида тайёрланган мато ҳаво айланишини таъминлайди ва ҳарорат кўтарилганда ўйинчиларга салқинликни сақлашга ёрдам беради", — дейилади хабарда.




