Футбол жамоасини олиб кетаётган автобусдан 86 кг марихуана топилди

Aslanov Jasurbek
12 авг 2026, 14:21
Боливия полицияси "Сан-Паулу" жамоасини "Боливар"га қарши ўйинга олиб бориш учун ижарага олинган автобусдан 86 кг марихуана топди.

Жанубий Америка кубоги 1/8 финалининг илк ўйинида жамоалар дуранг ўйнади (1:1). Ундан олдин бразилиялик жамоа Санта-Крус-де-ла-Сьеррага келиб, сўнгра ўйин бўлиб ўтадиган Ла-Пасга ўтган эди. Бироқ полиция бразилияликларни аэропортдан олиб кетиши керак бўлган автобусдан 86 килограмм марихуана топиб олди. Турли маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, "Сан-Паулу" делегацияни шаҳарга олиб бориш учун "Buses Cosmos" компаниясини ёллаган, аммо автобус Кочабамба атрофида мусодара қилинган. Жамоа Санта-Крус-де-ла-Сьеррага етиб келганида, транспорт компанияси аллақачон муаммони ҳал қилиб улгурган эди ва кейинги сафар тинч ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›