

АҚШ футбол федерацияси 2020 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди. Номзодлар қуйидагилар:
Сержиньо Дест (“Барселона”), Кристиан Пулишич (“Челси”), Уэстон Маккенни (“Ювентус”), Тайлер Адамс (“РБ Лейпциг”), Жордан Моррис (“Сиэтл Саундерс”) ва Гьяси Зардес (“Коламбус Крю”).
Номзодларга овоз бериш 2020 йил 16 декабрга қадар давом этади. Ғолиб номи 18 декабрда эълон қилинади.




