"Челси" икки футболчининг вазиятини ўрганмоқда

Sherzod Nurmatov
11 мар 2023, 14:10
Инглиз клуби ёзда таркибда ўзгаришларни амалга ошириши мумкин.

АПЛ вакили "Челси" ҳимоячилар Эмерик Ляпорт ва Хосе Хименеснинг клубдаги вазиятини кузатиб бормоқда. 

Лапорт жорий мавсумда "Манчестер Сити"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлиш учун курашмоқда. У Англия чемпионатида атиги 7 та ўйин ўтказди. 

Хосе Хименес ҳам "Атлетико" Мадридда жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. 

Иккала футболчининг ҳам ҳозирги клуби билан амалдаги битими 2025 йилда якун топади. Бу "Сити" ва "Атлетико"ни ўз ҳимоя чизиғи вакилларини трансфер қилишлари мумкинлигини билдиради. Европа гигантлари ўйинчилари учун катта маблағ талаб қилиши табиий.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›