

Гап шундаки, «кўклар» сўнгги бор «Манчестер Юнайтед»ни АПЛ доирасида 2017 йилда мағлуб этишганди. Ўшанда «Челси» рақибини 1:0 ҳисобида таслим этган. Шундан сўнг АПЛда жамоалар 12 марта тўқнаш келишган ва ҳеч бирида лондонликлар ғалаба қозона олмаган.
Эслатиб ўтамиз, «Аристократлар» кечаги ғалабасидан сўнг очколар сонини 43 тага етказиб олди ва турнир жадвалининг 10-поғонасига кўтарилиб олди. МЮ эса 48 очко билан мусобақанинг 6-ўрнида кетмоқда.



