UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  0 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  3 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4

CAFA Nations Cup 2023. Тожикистон терма жамоаси қайдномаси маълум Янгиликлар

CAFA Nations Cup 2023. Тожикистон терма жамоаси қайдномаси маълум

Хорватиялик мутахассис Петар Сегрт бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби Марказий Осиё футбол ассоциацияси шафелигида 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтадиган "CAFA Nations Cup 2023" мусобақаси учун терма жамоа таркибини эълон қилди.

Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Миллатлар Кубогига тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш учун Тожикистон терма жамоаси таркибига 26 нафар футболчи – 3 нафар дарвозабон, 10 нафар ҳимоячи, 9 нафар ярим ҳимоячи ва 4 нафар ҳужумчи киритилган.

Тожикистон терма жамоаси 29 май, душанба куни Душанбе шаҳрида "CAFA Nations Cup 2023" турнирига тайёргарликни бошлайди. 31 май, чоршанба куни терма жамоамиз Тошкентга йўл олади ва мусобақа олдидан йиғин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Миллатлар кубогида Тожикистон терма жамоаси "А" гуруҳида иштирок этади. Жамоанинг рақиблари Туркманистон (11 июнь), Уммон (14 июнь) ва Ўзбекистон (17 июнь) терма жамоалари бўлади.

Тожикистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup 2023" мусобақаси учун таркиби:

Дарвозабонлар: Рустам Ятимов, Муҳриддин Ҳасанов (иккиси – "Истиқлол"), Шоҳруҳ Қирғизбоев ("Хўжанд");

Ҳимоячилар: Вахдат Ханонов ("Персеполис", Эрон), Ахтам Назаров ("Андижон", Ўзбекистон), Зоир Жўрабоев ("Нефтчи", Ўзбекистан), Манучеҳр Сафаров ("Локомотив", Ўзбекистон), Мехрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Сиёвуш Асроров, Табрез Исломов, Далер Имомназаров, Содиқжон Қурбонов (барчаси – "Истиқлол"), Холмурод Назаров ("Равшан");

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев ("ЦСКА-1948", Болгария), Амирбек Жўрабоев ("Кедах", Малайзия), Муҳаммажон Раҳимов ("Насаф", Ўзбекистон), Комрон Турсунов (ТРАУ, Ҳиндистон), Хусрав Тоиров ("Шахтёр", Украина), Муродали Акназаров ("Антальяспор", Туркия), Алишер Жалилов, Эҳсони Паншанбе, Алижони Айни (барчаси – "Истиқлол");

Ҳужумчилар: Манучеҳр Жалилов, Шервони Мабатшоев (иккиси – "Истиқлол"), Нуриддин Ҳамрокулов ("Регар-ТадАЗ"), Муҳаммадали Азизбоев ("Хосилот").

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика