UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  0 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди? Янгиликлар

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди?

А Серия 38-тури доирасидаги «Милан» - «Верона» (3:1) ўйинидан кейин «россонерлар» билан хайрлашуви эълон қилинган Златан Ибрагимович «Сан-Сиро»даги хайрлашув нутқида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилди.

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан. Ҳозирги ҳолатда ҳаяжон кучли, нафас олишим ҳам қийин, аммо ҳаммаси жойида. «Сан-Сиро»дан шунчалик кўп хотиралар қолаяптики... Бошида у менга меҳр берди, кейин эса – бахт.

Оиламга сабр учун раҳмат дейман. Иккинчи оилам – ўйинчилар, мураббийлар, ходимлардан ҳам миннатдорман. Мухлисларга ҳам чин юракдан ташаккуримни билдираман. Футбол билан хайрлашиш фурсати етди, аммо сиз билан эмас», - дейди 41 ёшли швециялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Златан профессионал фаолиятини 1999 йилда бошлаган. У «Милан»дан ташқари, «Мальме», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Лос-Анджелес Гэлакси» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика