

Португалиялик футболчи Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги баҳсда (3:1) дубль қайд этишга муваффақ бўлди.
"Чемпионлар лигаси - жуда жиддий турнир. Роналду эса - чемпион, ғолиб ва дунёнинг энг яхши футболчиси. "Боруссия"га қарши баҳсда Криштиану ва Бэйл "Реал" учун пойдевор ролини ўйнаб беришди. Аммо умуман олганда жамоа яхши ўйнади" - дейди Бутрагеньо.


