Бускетс: "Мессисиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозониш - "Барселона" учун ажойиб натижа"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2018, 14:56
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс "Реал"га қарши бўлиб ўтган ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви (5:1) ҳақида фикр билдирди.

"Мессисиз 5:1 ҳисобида ғалабага эришиш - ажойиб натижа. Муаммолар пайдо бўлса бизга Лео ёрдам беради, аммо жамоа бу баҳсда ўзини яхши томондан кўрсата олди. "Реал"нинг босимига дош берсак, бизда вазиятлар бўлишини билган эдик. Шундай ҳам бўлди. Қарши ҳужумлар амалга оширдик ва голлар бизга ишонч бағишлади" - дейди Бускетс.

ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com