Бускетс “Барселона”да 500-учрашувни ўтказди
25 ноя 2018 09:27
Янгиликлар
Бускетс “Барселона”да 500-учрашувни ўтказди
Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Барселона” (1:1) учрашувида каталонияликлар етакчиси Серхио Бускетс жамоаси сафида 500-учрашувни ўтказди.
Бу кўрсаткич борасида у “Барселона” тарихида еттинчи поғонада бормоқда. Ундан олдинга поғоналарда Виктор Вальдес (535 учрашув) бормоқда. Ушбу рўйхатда Хави (769) етакчилик қилмоқда.
“Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланагн Бускетс 2008 йилдан буён жамоада тўп тепиб келмоқда.500 та учрашувда у 13 та гол уришга эришган. Каталонияликлар сафида у етти карра Испания чемпиони, олти марта мамлакат кубоги соҳибига айланган. Шунингдек, уч марта Европа Чемпионлари лигасида ғолиб чиққан. Футболчининг шартномаси 2023 йилга қадар амалда бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
14:36
"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум 9
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар