UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  1 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  6 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  1 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  20 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  10 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7

“Бунёдкор” ўсмирлари халқаро турнир ғолиби! Янгиликлар

“Бунёдкор” ўсмирлари халқаро турнир ғолиби!

Қозоғистоннинг Тараз вилоятида спорт устаси Антон Шох хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир ниҳоясига етди.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги “Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган жамоаси финалда мезбонлар, Таразнинг “Монтажник” клубини 1:0 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритди. Шуниси қувончлики, шахсий совринларнинг ҳам кўпчилиги ёш “қалдирғочлар”га насиб этди. “Энг яхши дарвозабон” соврини Жасур Умрзоқовга, “Энг яхши ҳимоячи” – Ихтиёр Холдоровга, “Энг яхши тўпурар” Абдунозир Абдураҳмоновга топширилди. Абдунозир турнирда 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Мусобақанинг сўнгги кунида қуйидаги натижалар қайд этилди ва барча ўрин соҳиблари маълум бўлди:

7-ўрин учун: “Спарта” (Томск) – 5-БЎСМ (Тараз) – 6:2.
5-ўрин учун: Тошкент терма жамоаси – “Абдиш-Ота” (Кант) – 2:1.
3-ўрин учун: “Ротор” (Волгоград) – “Урал” (Екатеринбург) – 6:0.
Финал: “Бунёдкор” (Тошкент) – “Монтажник” (Тараз) – 1:0.

Ўсмирларимиз ва уларнинг ота-оналарини ажойиб муваффақият билан муборакбод этамиз!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика