UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  0 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  2 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  7 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  9 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  3 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  19 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  9 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   17 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  10 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  21 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0

“Бунёдкор” - “Локомотив”: ўзаро ўйинларига оид қизиқарли фактлар Янгиликлар

“Бунёдкор” - “Локомотив”: ўзаро ўйинларига оид қизиқарли фактлар

Олий лига 19-турида пойтахтнинг икки етакчи жамоаси “Бунёдкор” ва “Локомотив” клублари ўзаро куч синашади.

22 август куни “Бунёдкор” стадионида ўтказиладиган “Бунёдкор” - “Локомотив” учрашуви олдидан ўзаро ўйинларга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

- “Локомотив” таркибидаги футболчилардан собиқ бунёдкорилар олти кишини ташкил этади. Булар: Игнатий Нестеров, Тимур Кападзе, Лутфулла Тўраев, Жасур Орзиқулович Ҳасанов, Олег Зотеев ва Темурхўжа Абдухолиқов. Бундайлар “қалдирғочлар” сафида тўрт кишини ташкил этади. Булар: Павел Бугало, Анвар Ғофуров, Виктор Карпенко ва Жавлон Иброҳимов.

- Равшан Эрматов “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг олий лига доирасидаги ҳозиргача ўтган 15та ўзаро учрашувларининг бештасида бош ҳакамлик қилган.

- Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 4:0 кўринишида бўлган. 2010 йилги мавсумда “қалдирғочлар” ТТЙМИ стадионида Вадим Абрамов жамоаси дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришган.

- Ўзаро ўйинларда атиги икки футболчи биттадан “дубль” қайд эта олишган. 2008 йили Сервер Жепаров “Жар” стадионида кечган ўйинда иккита гол уриб, “қалдирғочлар”га 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган бўлса, Артурос Фоменко 2013 йили “Локомотив” таркибида “Бунёдкор” дарвозасини икки бор ишғол қилган.

- Жасур Орзиқулович Ҳасанов ўзаро ўйинларда умумий ҳисобда 12 маротаба майдонда бўлган. Лекин Ҳасанов 9та ўйинда “Бунёдкор” либосида, учта ўйинда “термирйўлчилар” сафида ҳаракат қилган.

- Энг тезкор гол 3-дақиқада киритилган. Эътиборлиси, 2012 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Дилшод Раҳматуллаев “Жар”, иккинчи даврада Виктор Карпенко “Локомотив” стадионларида бир хил - 3-дақиқада гол уришган.

- “Бунёдкор” бунгача ўтган 15та ўзаро ўйинларнининг атиги биттасида (2015 йил) гол ура олмаган (3:0). “Локомотив”да эса бу кўрсаткич тўртта баҳсда кузатилган.

- “Бунёдкор” ҳозирча “Локомотив”га ўз майдонида ютқазмаган.

- “Бунёдкор”нинг жорий мавсумдаги энг ёш таркиби айнан “Локомотив”га қарши майдонга тушди. Жамоаларнинг “Локомотив” стадионида кечган биринчи даврадаги учрашувида Сергей Лушчан шогирдларининг ўртача ёши 24,1ни ташкил этганди.

- Бу икки жамоа биринчи бор “Бунёдкор” стадионида тўқнаш келишмоқда. Бунгача ўтган ўзаро ўйинлар МҲСК, ТТЙМИ, “Жар” ва “Локомотив” стадионларида ўтказилган.

- “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинларда майдонда тўп тепган энг ёш футболчи Миразиз Жалолов ҳисобланади. У 2007 йили “Бунёдкор” таркибида “Локомотив”га қарши майдонга тушганида 15 ёшу 318 кунлик эди.

- Ўзаро ўйинларда дарвозаларга жами 6та пенальти белгиланган. Эътиборлиси, ҳар иккала жамоа ҳам бир-бирлариинг дарвозаларига уч маротабадан пенальти тепган. “Бунёдкор”дан Сервер Жепаров (2008 йил), Ривалдо (2009 йил) ва Олександр Пишчур (2014 йил), “Локомотив”дан эса Фарҳод Тожиев (2014 йил, 2та) ва Темурхўжа Абдухолиқов 11 метрлик нуқтадан зарба беришган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика