UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  5 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  9 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  9 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  4

"Бунёдкор": Ғофуров ва Каримов 200лик маррада Янгиликлар

"Бунёдкор": Ғофуров ва Каримов 200лик маррада

Кеча “Бунёдкор” ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубини қабул қилди.
Учрашув бошланиши олдидан ҳар иккала жамоа футболчилари “Бунёдкор” стадионига йиғилган мухлислар қаршисида “қалдирғочлар”нинг икки нафар аъзоси – Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримовга 200-рақам акс эттирилган маҳсус футболкалар топширилди.

Гап шундаки, ҳар иккала футболчи “Бунёдкор” сафида узоқ йиллардан бери тўп тепиб келишмоқда ва уларнинг жамоа сафида ўтказган расмий учрашувлари сони 200лик довондан ошиб кетди. Анвар Ғофуров бу маррани ўтган мавсум олий лига 22-тури доирасида ўтган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида забт этган бўлса, Хайрулла Каримов “Ал-Наср”га қарши ўйинда “қалдирғочлар” сафидаги ўзининг 200-учрашувини ўтказди.

Шу муносабат билан “Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви бошланиши олдидан бош мураббий Сергей Лушан ҳар иккала шогирдига 200-рақам туширилган футболкаларни тантанали равишда топширди.



Ўйлаймизки, Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримов сингари бой тажрибага эга бўлган футболчилар ҳали кўп вақт ёшларга ўрнак бўлишиб, уларни келажакда етук футболчи бўлиб етишишларида ўз ҳиссаларини қўшишади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” сафида биринчи бўлиб 200лик маррага ярим ҳимоячи ва эндиликда ўз фаолиятини “Шўртан”да давом эттираётган Виктор Карпенкога етиб келганди. Унинг “қалдирғочлар” сафидаги 200-учрашуви 2012 йилнинг 8 октябрь кунида ўтган “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувига тўғри келади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика