UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  3 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  17 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  68

"Бунёдкор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди Янгиликлар

"Бунёдкор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди

Кеча "Навбаҳор" навбатдаги машғулотини ўтказди.
Кутилганидек таркибимиз яна бир футболчига кўпайди. "Бунёдкор"дан келган ҳимоячи Бобур Акбаров "лочинлар" сафини тўлдириб, бугунги машғулотларда қатнашишга ҳам улгурди. 25 ёшли ўйинчи Бахтиёр Ашурматовга ўтган мавсумда "Гулистон"даги фаолияти орқали яхши таниш. Акбаров иккинчи даврани "Навбаҳор"да ўтказиши деярли аниқ бўлди.

Шунингдек Дилшод Жабборов ҳамда Алишер Саматовлар ҳам мавсумнинг қолган қисмини жамоамизда давом эттиришади. Футболчилар шартнома масалаларини хал этишса бўлгани. Беларуслик легионер Андрей Лясюк тақдири эса "Машъал" (12 июль) ва "Қизилқум"га (14 июль) кечадиган назорат учрашувидан сўнг маълум бўлади.

Агарда футболчи мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирса, у билан ҳам битим тузилади. Сўнгги пайтда "Олмалиқ"дан Шерзод Ҳакимов "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттириши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишлар асос топмади. Ҳужумчи собиқ жамоаси "Нефтчи"да чемпионатнинг иккинчи қисмини давом эттириши хақиқатга яқин. Шунингдек "Бунёдкор" билан биргаликда Туркияда йиғин ўтказаётган Шукурали Пўлатов ҳам жамоамиз ихтиёрига қайтиб келиши мумкин. Жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан бир нечта саволга жавоб олдик:

- Акбаров Олий лигада кам ўйин амалиётига эга бўлгани Сизни хавотирга солмайдими?
- Йўқ. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламан. Қолаверса "Бунёдкор" ҳам ўртамиёна ўйинчини ўз таркибига қўшиб олмайди. Ишончим комилки, Бобурнинг "Навбаҳор"га хиссаси тегади. Бобур хатто "қалдирғочлар" сафида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этган. Баъзи холларда унинг майдонга тушишига жарохатлар сабаб бўлди.

- Тимур Яфаров клубни тарк этган. Агарда Шукурали Пўлатов "Бунёдкор"да қоладиган бўлса, марказий ҳимояда Юрий Рижко ва Бобур Акбаровдан бошқа ўйинчи қолмайди. Ҳимоя чизиғига яна бирор футболчи жалб этиладими?
- Йўқ. Агарда зарурат туғилса, Азим Аҳмедов ҳам ушбу позицияда ҳаракат қилиши мумкин.

- Жаҳонгир Меҳмоновни "Навбаҳор"да кўришимиз мумкинми?
- Меҳмоновни "Нефтчи" билан амалда шартномаси бор. Футболчи агарда ўзи бундай ташаббус билан чиққанида, биз "Нефтчи" раҳбариятига мурожаат этган бўлардик. Лекин, ўйлашимча Жаҳонгир мавсумни фарғоналиклар билан якунлайди.

Тўлиқ исми: Бобуржон Акбаров
Амплуаси: Ҳимоячи
Туғилган санаси: 14.02.1989
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Туғилган жойи: Андижон вилояти
Бўйи: 186 см
Вазни: 84 кг
Футболчилик фаолияти:
"Андижон"(Андижон) – 2008-2010
"Насаф"(Қарши) – 2011
"Гулистон"(Сирдарё) – 2012-2013
"Бунёдкор"(Тошкент) – 2014 йилдан буён
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика