Бугун футзал бўйича Осиё чемпионати-2020га қуръа ташланади

Tolibjon Qosimov
6 дек 2019, 13:14
Келаси йили Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

2020 йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари Ашхободда ўтказиладиган қитъа чемпионатига бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа Ашхободдаги “Олимпия меҳмонхонаси”да ўтказилади. Унга кўра, 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга ажратилади. Саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган. 1-саватда, шунингдек, мезбон – Туркманистон, Эрон ва Япония ҳам жойлашган.


Қуръа Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.


Осиё чемпионати-2020га чиққан 16 терма жамоа.


Чемпионга топшириладиган соврин.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати