UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  5 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  2 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  77 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Динамо" Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Динамо"

Теглар :  НефтчиДинамо
Бугун олий лиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади. Фарғонада "Нефтчи" Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.

18:00 - «Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Д. Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 10 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. "Динамо" эса 15 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Ўз майдонида тўп тепадиган "Нефтчи" бугунги янги бош мураббий - Вадим Абрамов қўл остида ўзининг илк учрашувини ўтказади. Абрамов ўз дебютини бугун ғалаба билан бошлашга уриниб кўради. Имкониятлар борасида "Нефтчи" устун, аммо "Динамо" ҳам қараб турмаса керак. Чунки бу жамоага ҳам ғалаба жуда зарур.

Факт: Бу ўйин "Нефтчи" учун уйдаги олтинчи беллашув бўлади. Жамоа аввалги бешта баҳснинг фақат биттасида ғолиб чиққан. "Нефтчи" ўз майдонида "Обод"дан устун келган.

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача фақат икки марта ғалабага эришган. Фарғоналиклар уйда "Обод", сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этишган. Қизиғи шундаки, "Нефтчи"нинг ҳар иккала ғалабали ўйинида 1:0 ҳисоби қайд этилган.

Биласизми? "Нефтчи" охирги икки ўйинни сафарда ўтказиб, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этди.

Факт: Ҳозиргача сафарда олтита ўйинда майдонга тушган "Динамо" шундан иккитасида олти очко билан қайтган. Самарқандликлар сафарда "Металлург" ва "Пахтакор"дан устун келишган. "Динамо" сафарда 7 очкони қўлга киритган ва бу борада улар "Насаф", "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан яхши кўрсаткичга эга.

Биласизми? "Динамо" охирги олтита ўйинда ғалаба қозона олмади: уч дуранг, уч мағлубият.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика