Буффоннинг вориси ким бўлади?

Mirjalol Normatov
16 май 2018
"Женоа" дарвозабони Маттиа Перин "Ювентус"га ўтишга яқин.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, посбон Турин суперклуби билан 5 йиллик шартномага келишиб олган. Унинг маоши йилига 2,5 млн еврони ташкил этади.

Бироқ томонлар трансфер нархини келиша олишмаяпти. "Кекса синьора" посбон учун 12 млн евро таклиф қилаётган бўлса, "грифонлар" 20 млн евро сўрашмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport