Роберто Манчини Италия терма жамоасига қайтади

Sherzod Nurmatov
9 июн 2026, 13:35
Қатарнинг "Ал Садд" клуби устози Роберто Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийига айланади.

Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио хабар бермоқда.

Манбага кўра, Манчини 2030 йилгача йилига 2 миллион евро маош оладиган шартнома имзолайди.

"Унинг терма жамоага қайтиши шунчаки расмиятчилик. Роберто бу ўтишни амалга ошираи, унинг ўзи аввалроқ бунга шама қилганди", – дейилади Ди Марцио хабарида.

Манчини 2018 йилдан 2023 йилгача Италия терма жамоасини бошқарган ва унинг қўл остида Евро-2021 ғолиби бўлган. Айни дамда жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг ўрнини эгаллаган Сильвио Бальдини ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com