

Агар "Андижон" ўз уйида очко йўқотадиган бўлса ва "Машъал" ғалаба қозона олмаса ҳам водийликлар Суперлигага йўл оладилар.
Қизиғи шундаки, "Андижон"нинг асосий рақиби бўлган "Машъал"нинг бугун "Норин" билан бўлиб ўтадиган ўйинига андижонлик Темур Тўхтасинов бош ҳакам сифатида тайинланган. Бугун "Машъал" мағлубиятга учрайдиган бўлса "Андижон" - "Истиқлол" учрашувининг натижасидан қатъий назар водийликлар Суперлигага йўл оладилар.




