

2020 йилги Суперлигада сербиялик Драган Черан 20та гол билан тўпурар бўлганди. Ўзбекистонлик футболчилар орасида эса "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов 17та гол билан пешқадам бўлганди. "Пахтакор" вакили Игорь Сергеев эса ундан битта кам гол урганди - 16та.
Қизиғи айни пайтда Сергеевнинг ҳам, Абдихолиқовнинг ҳам клуби билан шартномаси тугаган ва улар эркин агент мақомида. Тез орада иккала ҳужумчимиз ҳам янги клуб сафига қўшилиши кутилмоқда.

Реклама



