

"Skysports" нашрининг хабар беришича, "Қизил иблислар" "Суонси" вингери Даниэл Жеймсни 15 миллион фунт стерлингга сотиб олишга келишиб олган.
Жеймс январь ойида 8.5 млн фунт эвазига деярли "Лидс Юнайтед"га ўтганди. Аммо, кейинчалик бу келишув барбод бўлганди.

Даниэл Жеймснинг "Суонси" билан шартномаси яна бир йил амалда бўлади.



