

Мавсум аввалида Дортмунд клубига Люсьен Фавр бош мураббий этиб тайинланганди. Ҳали клуб бирор марта янги мураббий қўл остида мағлубиятга учрамади. Айни дамда “Боруссия” мавсум бошидан бери 12 та ўйин ўтказиб, 10 тасида ғалаба қозонди, 2 тасида эса дуранг ўйнади. Урилган голлар сони эса 37 та, ўтказилган эса атиги 8 та.



