UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  0 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  3 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  29 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0

"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи Янгиликлар

"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи

Англиялик ярим ҳимоячи Жейдон Санчо Дортмундга қайтишга яқин турибди.

"The Athletic" хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти жорий мавсум ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнаётган "Манчестер Юнайтед"нинг 25 ёшли вингери вакилларига клуб уни трансфер қилиш учун "қизил иблислар"га расмий таклиф билан чиқишга тайёр эканини билдирган.

Хабар қилинишича, "Боруссия" ҳали ҳам Санчонинг иқтидорига ишонади ва унинг "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан сўнг фаолиятини қайта тиклаш учун янги имконият беришга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам аввалроқ Дортмундга қайтиш орзуси борлигини очиқ айтгани трансфер амалга ошиши эҳтимолини янада оширмоқда.

Санчо 2021 йил 85 миллион евро эвазига "Боруссия"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган, бироқ унинг Манчестердаги фаолияти кутилганидек кечмади. У "қизил иблислар" сафида жами 83 ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Санчонинг "Астон Вилла"даги ижара муддати ёзда якунига етади. У "Вилла" сафида 29 ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
21 мар 00:09:16
Benjamin Franklin
Qanaqa transfer yana qanaqa rasmiy taklif,shartnomasi tugedi yozda,xoxlagan kamandasiga oʻtadi naxxuy
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика