

Олдинроқ, 22 ёшли швейцариялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
Закария учун курашга энди Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қўшилди. Немис клуби ўйинчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Закария "Серветта" тарбияланувчиси ҳисобланади, Германияда эса 2017 йилдан бери фаолият олиб бормоқда.
Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.



