"Бока Хуниорс" "Барселона"ни судга беради
19 окт 2020 12:20
Янгиликлар
"Бока Хуниорс" "Барселона"ни судга беради
"Бока Хуниорс" раҳбарияти Каталониянинг "Барселона" клубини судга бермоқчи.
Бунинг сабаби эса ҳимоячи Сантьяго Мингонинг "кўк-анорранглилар"га ўтиши билан боғлиқ. Аргентина клуби битимдан норози ва суд уюштирмоқчи.
"Биз "Барселона"ни Мингонинг трансфери бўйича судга берамиз. Бу трансфер - ваҳшийлик. Бизнинг ҳуқуқларимиз бор. Клубимиз бундай келишувга қарши", - дейди Аргентина клуби президенти Хорхе Амеаль.
Минго "Барселона"га жорий йилнинг январида ўтганди. 18 ёшли аргентиналик футболчи "кўк-анорранглилар"нинг Сегунда Бда иштирок этувчи жамоасида ўйнамоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар