UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  3 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  24 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Жанговор ўйин бўлди. Баъзи вазиятларда мезбонлар, айрим холатларда биз устунликка эга бўлдик. Бу ўйинда дуранг бўлиши ёки биз ҳам ютишимиз мумкин эди. "Қўқон-1912"да Санъат Шихов "Сеҳрли таёқча" ролида бўлди, биз буни ҳисобга олмаган эканмиз. 

- Ўйин бошланишидаги мажбурий ўзгариш режаларингизга таъсир кўрсатдими?

- Албатта, таъсир кўрсатди. Биз "Қўқон-1912"га қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Уларнинг "Шўртан"га қарши ўйинини кўриб, ожиз нуқталарини аниқлашга урингандик. Мажбурий ўзгариш қисман бўлса ҳам режамизга таъсир кўрсатди.

- Машҳур Муҳаммаджоновнинг ўйинига эътирозингиз борми?

- Машҳур Муҳаммаджонов ўйинга тайёр эмасди деб айта олмайман. Ботир Носиров дарвозабонлар билан жуда яхши иш олиб боради. Биз бугун дарвозабоннинг хатоси эвазига мағлуб бўлганимиз йўқ. 

- "Динамо"га қарши ўйин билан солиштирсак, таркибда 5 та ўзгариш бўлган. Ҳозирда жамоанинг оптимал таркиби танлаб олингани йўқми?

- Ўтган ўйинда биз 3 та тўп ўтказдик. Шу боисдан ҳам ўз даражасида ўйнай олмаганларни алмаштирдик. Ҳозир 80 фоиз оптимал таркиб аниқ. Кичик ўзгаришлар бўлиб турибди.

Бу йил ҳеч бир жамоани Суперлига йўлида фаворит деб айта олмайман. Кураш қизғин кечади. Иштирокчи жамоалардан 70 фоизини асосий рақиб сифатида биламан. 

Қизил карточкадан кейин ҳимоявий футбол ўйнамадик. Аксинча, ҳужумкорликни оширдик. Чунки 1:0 ҳисобида ютқазаётгандик, йўқотадиганимиз йўқ эди, шу боис олдинга бордик.

Алоҳида айтиб қўйиш жоиз, сиз "Машъал"ни ҳозир рўйхатдан чиқариб қўйманг туринг. Чунки олдинда ўйинлар кўп, кураш эндигина бошланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика