UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Бобур Йўлдошев: "Нефтчи"дан таклиф бўлгани йўқ, агар эҳтиёж сезилса, қабул қилардим" Янгиликлар

Бобур Йўлдошев: "Нефтчи"дан таклиф бўлгани йўқ, агар эҳтиёж сезилса, қабул қилардим"

"Нефтчи" мухлислар клуби бир қатор таниқли футболчилар билан жонли ва онлайн мулоқотлар ташкил этиб келаётганидан хабарингиз бор.

Бугун жамоа мухлислари ҳозирда Навоийнинг "Қизилқум" клуби сафига қўшилган тажрибали ҳимоячи Бобур Йўлдошев билан онлайн мулоқот ташкил этишди. Мулоқот жараёни савол-жавоб кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.


- Бобуржон, футболга кириб келишингиз қандай юз берган?

- Аввало, эътибор учун барчангизга миннатдорчилик билдираман. Оиламизда футболга бўлган қизиқиш ва меҳр жуда юқори. Шу сабабдан футболчилик касбини танлаганман. Биринчи мураббийларим Ойдинбек Алиев ва Дониёр Исмоиловлар бўлган.

- Эшитишимизга қараганда, қишки трансферлар вақтида сизга "Нефтчи"дан таклиф бўлган экан. Лекин сиз "Қизилқум"да пайдо бўлдингиз. Бунинг сабаби нима?

- Бу борада тасдиқланмаган маълумотлар интернетда кўп тарқалди. Шуни айтиб ўтиш жоиз, менга "Нефтчи"дан таклиф бўлгани йўқ. Аксинча "Қизилқум" клуби менга жиддий қизиқиш билдирди ва жамоага таклиф этди. Янги мавсумни навоийликлар сафида ўтказаман. Мақсадим - "Қизилқум"нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиш. Бу ерда жуда аҳил жамоа шаклланган.

- "Нефтчи"дан таклиф бўлганида қабул қилган бўлармидингиз?

- Албатта, қабул қиламан. Агар шартнома шартлари ҳар икки томонни ҳам қониқтирса, нега қабул қилмаслигим керак? “Нефтчи" номдор клуб ва бу жамоада ўйнашни рад этмаган бўлардим.

- Биринчи мураббийингиз Ойдинбек Алиев бўлгани ҳақида айтиб ўтдингиз. Гап "Атласчи" жамоаси сафидаги ёрқин ўйинлари билан танилган маҳоратли ҳужумчи Ойдинбек Алиев ҳақида кетаётганини фаҳмладик, албатта. Айтингчи, у киши билан гаплашиб турасизми?

- Ойдинбек ака ҳозирда Туркияда истиқомат қилмоқда. Албатта, у киши билан доимий алоқада бўлиб турамиз.

- Ҳозирда "Нефтчи" клубида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Биринчи навбатда клуб ва унинг мухлисларини Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Ҳозир жамоа таркиби кучайтирилмоқда, яхши трансферлар ҳақида эшитяпмиз. "Нефтчи" тез орада ўзининг аввалги даражасига чиқишига тилакдошман.

- Ҳимоя чизиғида ўйнашингизга қарамай, голлар уриб турасиз. Биринчи голингизни хотирлай оласизми?

- Албатта, ёдимда бор. Биринчи голимни ёшлар терма жамоаси сафидаги ўртоқлик учрашувида Испания дарвозасига киритганман.

- Бобур Йўлдошевнинг футболдаги орзуси қандай?

- Футболдаги орзуларим жуда кўп. Ҳар доим ўйнаётган жамоа ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман. Бундан ташқари, яна миллий терма жамоа сафида майдонга тушишни истайман. Футболдаги карьерамни яхши даражада тугатишни мақсад қилганман.

- Миллий чемпионатимизга ташриф буюраётган легионерлар ҳақида фикр билдирсангиз...

- Фикримча, чемпионатларимизга келадиган легионерлар маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак. Агар ундай даражада бўлмаса, ўзимизнинг футболчиларнинг майдонга тушгани яхшироқ.

- Яхши ҳимоячи бўлиш учун нималар қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Футболда ҳимоячи позициясида ўйнаш жуда қийин ва масъулиятли вазифа ҳисобланади. Биргина хатонгиз якунда мағлубиятга сабаб бўлиши мумкин. Ҳимоячи ўз устида тинимсиз ишлаши, меҳнат қилиши керак, машғулотлардан тўхтамаслик лозим.

- Футбол мактаби очганлигингиз ҳақида эшитдик, бу ростми?

- Ҳа, ноябрь ойидан бошлаб Қува туманида футбол мактаби очганмиз. Ҳозирда 50-60 нафар ёш футболчи бу ерда шуғулланмоқда.

- Миллий чемпионатимизда сиз ўйинларини кўрган энг яхши 3 та ҳимоячи номини айта оласизми?

- Бизда яхши ҳимоячилар кўп. Қолганларга ҳурматни сақлаган холда Бахтиёр Ашурматов, Анзур Исмоилов ва Ислом Тўхтахўжаевларни кўрсатган бўлардим.

- Қайси Европа клубларига мухлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан "Манчестр Юнайтед"га мухлислик қиламан. Шунингдек, Криштиану Роналдунинг ўйинларини катта қизиқиш билан кузатаман.

- "Нефтчи" мухлисларига тилакларингиз?

- "Нефтчи"га ҳамиша омад ёр бўлсин, ҳар доим ғалабаларга эришиб, сиз каби мухлисларни ҳамиша хурсанд қилсин. 


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика