UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Хосе Венансио Лопес: "Португалиядаги йиғинда биз Европа терма жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олдик. Мундиалда реалист бўлишимиз ва имкониятларимизни тўғри баҳолашимиз керак"  0 09:50"Арсенал" яна бир юлдуз футболчи билан шартнома тузмоқчи  0 09:23«Барселона» «Nike» сабабли Нико Уильямс ва Рафаэл Леау билан шартнома туза олмади. Нега?  2 08:54Гвардиола "Ман Сити" xодимларига катта миқдорда пул совға қилди  1 08:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА бош мураббийи Марко Николич ҳақида фикр билдирди  7 07:58Карло Анчелотти "Реал Мадрид"нинг Испания чемпионатини ёмон бошлагани ҳақида гапирди  0 07:33Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  12 07:15Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Таавун", Бензема ванихоят гол урди  0 06:50Ла Лига. "Лас Пальмас" - "Реал Мадрид", "Реал"нинг омади келди, рақиб жамоанинг иккинчи голи ҳисобга олинмади  2 06:35Конференциялар лигаси. "Панатинаикос" - "Ланс", Француз жамоаси қарши ҳужумда жазоланди  0 02:27Ла Лига. "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"ни енга олмади  39 01:30Вазифа "омадсиз" бажарилди... "Челси" мағлуб бўлган ҳолда Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига йўл олди, "Астана"дан суперкамбек!  3 01:28Sofascore. "Ланс" мағлуб бўлган ўйинда Абдуқодир Ҳусанов неча баллга лойиқ кўрилди?   1 01:04Mission failed! "Ланс" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмади  2 00:31Эрон. "Истиқлол"лар дербисида меҳмон "Истиқлол" мағлуб бўлди  0

Бизнес якун Янгиликлар

Бизнес якун

Теглар :  Трансфер
1,38 МЛРД. ЕВРО ҚАНДАЙ САРФЛАНДИ? Ёзги трансферлар кампаниясининг бизнес якуни.

Европа футболининг бу галги трансферлар жараёни бир қатор эътиборга молик натижаларни тақдим этди. Харидлар масаласида айниқса, Англия премьер-лигаси клублари алоҳида ажралиб туришди. Доимгидек. Эътибор қаратинг, инглиз жамоалари трансферлар учун жами 1,38 млрд. евро сарфлашди. Бу АПЛ учун янги рекорддир. Аввалги юқори кўрсаткич «атиги» 1,027 млрд. еврога тенг эди. Айтиш жоиз, Британиянинг бойвачча клублари бу рекордни муддатидан олдин янгилаб қўя қолишди. Яъни ёзги савдолар биржаси ёпилишига 6 кун қолган вақт янги рекорд ўрнатилди. Харидлар бобида бундай ҳотамтойлик қилингани сабаби барчага аён - АПЛ клублари янги ТВ-шартнома туфайли мисли кўрилмаган даражада бойиб кетишди. Ахир улар яқин 3 йил ичида деярли 5 млрд. фунт олишади. Шундай бўлгач, харидларга тортинмай қўл ураверишади-да. Қаранг, АПЛ клублари бозорда «А» серияси (700 млн. евро) ва бундеслига (538 млн. евро) вакилларининг умумий харажатларидан ҳам кўпроқ маблағ сарфлашди. Примеро жамоалари эса инглизларга нисбат олиб айтганда, янги футболчилар хариди учун арзимас «чақа» ажратишди - 463 млн. евро.

13 - АПЛда иштирок этувчи шунча клуб ўзининг трансфер рекордини янгилади. «МЮ», «Тоттенхэм», «Вест Хэм», «Лестер», «Бернли», «Саутгемптон», «Сандерленд», «Борнмут», «Суонси», «Вест Бромвич», «Кристал Пэлас», «Халл Сити», «Уотфорд» - бу жамоалар ўз тарихларидаги энг йирик харидга қўл уришди.

105  - «Манчестер Юнайтед» Поль Погба учун айнан 105 миллион евро сарфлади. Натижада француз йигити жаҳон футболи тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинчи мақомини олди. Бунгача Гарет Бэйл трансфери учун 103 млн. евро (айрим манбалар маълумотига кўра, бу сумма бироз камроқ) тўлаган «Реал» мутлақ рекордчи бўлиб турганди. Қолаверса, иккинчи йирик харид ҳам «Қироллик клуби»га тегишли эди - Криштиа­ну Роналду учун 94 «лимон» тўланган. Айтганча, Погбанинг бозордаги нархи аслида 70 млн. еврони ташкил қиларди. Бироқ «Ювентус» раҳбарияти «МЮ»нинг анча кўп тўлашга қодирлигини тушуниб, нархни сезиларли даражада кўтариб олди.

213 - «Манчестер Сити» трансферлар учун нақ 213 миллион евро ажратди. Шунча маблағ ҳисобига Жон Стоунс, Лерой Сане, Илкай Гюндоган, Габриэль Жезус, Нолито, Клаудио Браво, Марлос Морено, Херонимо Рулли, Александр Зинченко ва Пабло Мари сотиб олинди. Хуллас, охирги трансферлар кампаниясида айнан «шаҳарликлар» бош харидор ролини бажаришди. Яъни ҳеч бир клуб «Манчестер Сити»чалик кўп пул сарфламади.

31 -  Мино Райола ёзги трансферлар мавсумида нақ 31 млн. евро топди. Биринчи рақамли футбол агенти номига даъвогар Мино «Манчестер Юнайтед»нинг 3та йирик келишуви (Поль Погба, Генрих Мхитарян ва Златан Ибрагимович)га бош сабабчи ўлароқ, шунча улуш олди. Аниқроқ айтсак, агентга Поль Погбанинг 105 млн. евроли трансферидан 20 «лимон» тегди. Генрих Мхи-таряннинг Дортмунд «Боруссия»сидан ўтиш операцияси эса агентни 8 млн. еврога бойитди. У шунингдек, эркин агент саналган Златан Ибрагимовичнинг «қизил иблислар» сафига қўшилгани учун клубдан 3 млн. евро миқдорида комиссион улуш ундирди.
 
90 - «Ювентус» ҳужумчи Гонсало Игуаин учун «Наполи»га 90 миллион евро тўлади. Шу тариқа аргентиналик Италия чемпионати тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди. Бунгача рейтингни «Парма»дан «Лацио»га 55 миллион евро эвазига ўтган аргентиналик яна бир ҳужумчи Эрнан Креспо бошқариб турганди.

95 - Россия премьер-лигаси вакиллари трансферлар даврида жами 95 млн. евро сарфлашди. Аксарият жамоалар эркин агентлар билан келишувга эришиб, анча маблағни тежаб қолишди. Қизиғи, «Рубин» кутилмаганда, энг кўп харажат қилган жамоа бўлди. Қозонликлар Максим Лестьенн ва бошқалар учун 40 млн. евро тўлашди. Харидлар масаласида иккинчи ўринга жойлашган «Зенит» 20,5 млн. евроли харажат билан чекланди. Питерликлар шунинг баробарида  80 млн. еврога футболчи сотишди. Яъни Халк (56 млн.), Эсекьель Гарай (20 млн.) ва Кристиан Ансальди (4 млн.) трансфери учун шунча олишди.

16077 - Германияда айнан 16077та трансфер амалга оширилди. Табиийки, бу биргина бундеслига эмас, барча профессионал лигаларнинг умумий кўрсаткичи. Трансферлар сони бўйича иккинчи юқори натижа итальянларга тегишли — 5696та келишув. Австрия жамоалари эса 3721та трансферга қўл уриб, учинчи юқори кўрсаткични қайд этишди.

678 - Италия «А» серияси иштирокчилари умумий ҳисобда 678 миллион еврога футболчи сотишди. Бу Европа миллий чемпионатлари учун энг юқори натижадир. Таққослайдиган бўлсак, Россия олий дивизионида иштирок этувчи 16та жамоа ёзги трансферлар чоғи савдолардан 130 млн. евро олди. Боз устига, бу маблағнинг нақ 80 миллиони битта клуб - «Зенит»га тегишли.
 
12356 - ёзги трансферлардан нақ 12356таси бир кун - 1 июлда расмийлаштирилди. Трансферлар бозорининг охирги санаси 31 августда эса  937та келишув амалга оширилди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика