UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  20 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  38 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

"Биринчилик даври" ёхуд Мираброр Усмонов ҳақидаги ҳужжатли фильм Янгиликлар

"Биринчилик даври" ёхуд Мираброр Усмонов ҳақидаги ҳужжатли фильм

ЎФФ собиқ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев марҳум ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ҳақидаги ҳужжатли фильмни тақдим этди.


"2017 йил Мираброр ака Ўзбекистон Футбол Федерациясидан кетиши аниқ бўлгач, чақириб «мендан кейин фарзандларим, набираларим кўриши учун» қисқа бир видеофильм қилиб беришни сўради. Фильмки, Мираброр Усмоновнинг футболда амалга оширган ишлари ҳақида.

Аввалига оилавий давра учун қисқа метражли фильм учун ҳаракат бошланди. Лекин, сценарий ривожланиши натижасида бу лойиҳа кичик бир хужжатли фильмга айлана бошлади. Моҳир режиссёр Фаррух Расулов ҳам фильмнинг тобора кенгайиб бораётганини кўриб, хужжатли фильм қилиш таклифини берди

Шу тариқа 5-10 дақиқалик фотосуратларнинг кетма-кетлигидан иборат жуда бир оддий фильмдан салкам 50 дақиқали хужжатли фильм дунёга келди. Унинг устида Фаррух Расулов бошчилигидаги техник гуруҳ иш олиб борди. 2017 йил август ойида суратга олиш ишлари тугаб, фильм тайёр бўлди.

Орада Ўзбекистон Футбол Федерациясининг сайлов конференцияси тугаб, Мираброр ака президентликни Умид Аҳмаджоновга топширдилар. У кишининг ўзи ҳаётининг охирги кунларигача ўз ишлари билан машғул бўлсаларда, футболни унута олмади; бир армон билан яшади: жаҳон чемпионати армони…

Фильм сифатли камераларда суратга олинган, яхши монтаж қилинган эди. Ҳар қандай телеканалнинг архивини, эфирини безаб бера оларди, чамамда. Бир куни Мираброр акага «балки, фильмни телеэкранларда намойиш қилармиз» деганимда, рози бўлмадилар. «Вақти келади, ўзим айтаман», дедилар.

… ва айтмай кетдилар. Кейин маълум бўлишича, биз Фаррух билан бирга ишлаган ушбу фильм айнан бугунги намойиш учун қилинган экан. Фильм шу кунларда намойиш этилмаса, ўзининг аҳамиятини йўқотган, ўз мақсадига эришмаган бўлади. Чунки, бугун Мираброр Усмонов орамизда йўқ", - деб ёзади Санжар Ризаев твиттердаги ўз саҳифасида.


Қуйида ушбу фильмни томоша қилинг.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика